«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Неймар ёзда «Интер Майами»га ўтиши кутилмоқда.
Sky Sport Switzerland хабарига кўра, бразилиялик юлдуз жамоадошларига ёзда МЛС клубига кўчиб ўтиш ниятида эканини билдирган. Майами клубида Неймарнинг «Барселона»даги собиқ жамоадошлари – Лионел Месси, Луис Суарес ва Серхио Бускетс тўп сурмоқда.
Неймарнинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади. Томонлар келишувни узайтириш ҳақида музокара ўтказмаган. Бразилиялик футболчи ўтган бир йил давомида жароҳат сабабли майдонга тушмаган, октябр ойида сафга қайтиб, яна жароҳат олгач, сафдан чиққанди.
Аввалроқ, Неймар 26 млн долларга Флоридадан ер участкаси сотиб олгани хабар қилинганди.