"Сантос" сардори Неймар Бразилия чемпионатидаги 0:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Неймар "Васко да Гама"га қарши бутун ўйинни майдонда ўтказди ва финал ҳуштагидан кейин йиғлаб юборди - уни жамоадошлари тинчлантиришди.
"Биз жуда даҳшатли эдик. Бу шармандалик. Бугун мухлислар бизни сўкишга, ҳақорат қилишга ҳақли. Уяляпман. Мен ҳаётимда ҳеч қачон бундай ҳолатни бошдан кечирмаганман," - дея Неймарнинг сўзларини келтиради The Touchline.
33 ёшли ҳужумчи билан ҳақиқатан ҳам бундай бўлмаган: 0:6 ҳисоби унинг фаолиятидаги энг йирик мағлубият бўлди.