Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди

Неймар 2013 йилда нима учун «Реал»ни эмас, «Барселона»ни танлаганини тушунтириб берди

«Сантос» ҳужумчиси Неймар нима учун 2013 йилда «Барселона»га ўтганини тушунтириб берди.

«Ўшанда «Реал Мадрид» «Барселона»га нисбатан 3 баравар кўп пул таклиф қилганди. Улар менга истаган нарсамни беришларини маълум қилишганди. Бироқ мени юрагим фақат «Барселона» дерди. «Барса» сафида мен учун афсона бўлган Роналдиньо ўйнаганди. Шунингдек, мени орзум Месси билан бир жамоада ҳаракат қилиш эди. Шу сабабли мен Каталония клубини танлаганман», — деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» бразилиялик футболчини 88 миллионга сотиб олганди.

Киритилди: 23:31 01.03.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!