Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Nexia” автомашинасини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди

“Nexia” автомашинасини олиб қочган вояга етмаган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. 02 июнь куни соат 18:25 ларда вояга етмаган М.А туман марказий шифохона олдида ўзининг бошқарувидаги сариқ рангли, “Nexia” русумли автомашинада йўловчи ташиш билан шуғулланаётган Ғ.М.ни тўхтатиб, йўловчи сифатида чиқиб, Яйпан-Бозор маҳалла ҳудудига етиб борган вақтда, Ғ.М.га у билан ўзаро гаплашиб олиши лозимлигини айтгандан кейин Ғ.М тўхтаб автомашинадан тушган вақтда ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб, автомашинани олиб қочиб, Ибн-Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро Р.Б бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 13:07 07.06.2023. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!