Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Newsweek АҚШ Гренландияни сотиб олиш учун дастлаб қанча пул таклиф қилиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди

Newsweek АҚШ Гренландияни сотиб олиш учун дастлаб қанча пул таклиф қилиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди

АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.

Нашр 1946 йилда АҚШнинг 33-Президенти Гарри Трумэннинг оролни 100 миллион долларга сотиб олиш таклифини асос қилиб олди ва инфляцияни ҳисобга олган ҳолда бу миқдор энди 1,6 миллиард долларга тенг бўлишини ҳисоблаб чиқди. Журнал ушбу маблағларга Дания ҳар йили оролга ажратадиган 600 миллион долларни қўшди ва шу билан АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича потенциал таклифининг умумий миқдорини кейинги йиллик чегирмалар билан 2,2 миллиард долларга баҳолади.

АҚШ Президенти Дональд Трамп аввалроқ Гренландия унинг мамлакатига қўшилиши кераклигини бир неча бор айтган эди. У Дания оролдан воз кечмаса, унга юқори савдо божлари жорий этиш билан таҳдид қилди. Ҳатто биринчи президентлик даврида Трамп Гренландияни сотиб олишни таклиф қилган. Дания ва Гренландия ҳукумати бу фикрни рад этганди.

Гренландия мухтор ҳудуд сифатида Дания таркибига киради. 1951 йилда Вашингтон ва Копенгаген ўзларининг НАТО иттифоқидаги мажбуриятларига қўшимча равишда Гренландия мудофаа шартномасини имзолашган. Унга кўра, АҚШ оролни тажовуздан ҳимоя қилиш мажбуриятини олган. Бу ерда ракета ҳужумидан огоҳлантириш тизими ва Арктика ҳудудини назорат қилиш вазифаларини бажарадиган Американинг Питуффик коинот базаси жойлашган, деб хабар беради tass.ru.

Киритилди: 01:59 16.04.2025. Ўқилди: 1245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!