Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Netflix Warner Bros'ни қарийб 83 миллиард долларга сотиб олди

Netflix Warner Bros'ни қарийб 83 миллиард долларга сотиб олди

Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, афсонавий Warner Bros киностудияси Discovery компаниясининг шўбаси ҳисобланиб, унинг таркибига HBO ва CNN телеканаллари ҳам киради. Бироқ, CNN ва Discovery телеканаллари ушбу битимга кирмайди.

"Netflix Warner Bros акциялари учун 72 млрд доллар тўлайди, компаниянинг қарзлари билан бирга битимнинг қиймати 82,7 млрд долларга етади. Ҳар икки компания директорлар кенгашлари битимни бир овоздан маъқуллаган", дея ёзмоқда нашр.

Ушбу келишув орқали Нетфлих “Гарри Поттер”, “Тахтлар ўйини” ва “Катта портлаш назарияси” каби фильмларга эгалик ҳуқуқига, шунингдек DC комикслари лойиҳаларига эга бўлади.

Киритилди: 22:42 05.12.2025. Ўқилди: 252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!