Ғазода сақланаётган исроиллик асирнинг отаси душанба куни Бош вазир Бенямин Нетаняхуни ҳарбий жиноятлар содир этаётганлигини айтиб, Исроил раҳбарини ҳибсга олиш учун чиқарилган халқаро ордерни қўллаб-қувватлашини билдирди.
19 ёшли аскар Нимрод Коеннинг отаси Еҳуда Коен душанба куни Кнессетда асирлар оилалари билан суҳбат чоғида Нетаняхуни “шахсий манфаатлари” учун Ғазодаги урушни узайтиришда айблаб, парламент аъзоларининг ғазабини қўзғатди.
Коеннинг айтишича, бош вазир "нафақат Ғазо аҳолисига, балки исроилликларга қарши ҳам ҳарбий жиноятлар содир этмоқда".
Шундан сўнг Нетаняхунинг “Ликуд” партияси аъзоси МК Элияху Ревиво гаровдаги аскарнинг отасига "Агар сиз қаттиқ баёнотларингизда давом этсангиз, ўғлингиз узоқ йиллар Ҳамас зиндонларида қолади." деб таҳдид қилган.