Исроилнинг собиқ мудофаа вазири ва мухолифат етакчиларидан бири Бени Ганц бош вазир Биньямин Нетаньяхуга 2026 йил баҳорида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин гаровдаги фуқароларни озод қилишни асосий мақсад қилган вақтинчалик коалицион ҳукумат тузишни таклиф қилди.
Ганцнинг таъкидлашича, Исроил айни пайтда оғир танлов олдида турибди. Нетаньяху ҳозирги кунда Ғазодаги урушни тугатиш ва ХАМАС билан келишувга боришга қарши бўлган ўта ўнг партияларнинг қўллаб-қувватловига таянади. Ганц бу йўлни нотўғри деб ҳисоблайди ва заложниларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш мумкин ва урушни давом эттиришдан кўра афзал, деб ҳисоблайди.
«Бизнинг заложниларимизнинг ҳаёти хавф остида, уларнинг вақти тугаб бормоқда», — деди Ганц.
У гаровдагиларнинг жуда қаттиқ озиб кетган ҳолатлари акс этган видеоларга ишора қилиб, Берген-Бельзен лагеридан омон қолган онаси ҳақида эслаб ўтди:
«Онам менга ҳаёт – муқаддас неъмат эканини ўргатган», — деди у ва шу боис сиёсий рақибига иттифоқ қўлини узатишини билдирди.
«Агар Нетаньяху рози бўлмаса, бизнинг қўлимиздан келган барча нарсани қилганимизни халқ билади», — деди Ганц.
Аммо таҳлилчиларнинг фикрича, бундай иттифоқ эҳтимоли жуда паст, чунки ХАМАС билан отишмани тўхтатиш ҳақидаги келишув Нетаньяхунинг сиёсий келажагига таҳдид солади.