Бугун 5 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Нетаняху ХАМАС билан қисман маҳбус алмашишни рад этди

Нетаняху ХАМАС билан қисман маҳбус алмашишни рад этди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху ХАМАС билан маҳбусларни қисман алмашиш таклифини рад этди.

Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, кеча Хавфсизлик вазирлар маҳкамаси йиғилишида ХАМАС билан қисман маҳбус алмашиш имконияти муҳокама қилинган. Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бундай келишувга қарши қонун лойиҳасини овозга қўйишни таклиф этган, аммо Нетаняху бу масала кун тартибида эмаслигини билдирди.

Йиғилишда асосий эътибор Г‘азо шаҳрини қўлга киритиш режаларига ва айрим давлатларнинг, жумладан Франциянинг, Фаластинни тан олиш ҳаракатларига қарши чораларга қаратилди. Исроил армияси вазирлар маҳкамасига Г‘азони босиб олиш бўйича режаларини тақдим этди.

Шунингдек, Фаластиннинг халқаро даражада тан олинишига қарши вариантлар сифатида Ғарбий соҳилни аннексия қилиш ва Фаластин маъмуриятига қарши санкциялар қўллаш каби чоралар кўриб чиқилди.

Киритилди: 19:04 01.09.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!