Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаньяху ва Байден телефон орқали суҳбатлашди

Нетаньяху ва Байден телефон орқали суҳбатлашди

АҚШ Президенти Жо Байден ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху телефон мулоқоти давомида Эрон атрофидаги воқеалар, Исроилнинг араб давлатлари билан муносабатларининг нормаллашуви ҳамда бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатда Байден кескинлашувнинг олдини олиш учун Шарм аш-Шейхда хавфсизлик бўйича беш томонлама йиғилиш ўтказилганини олқишлагани айтилади. Исроил ва Фаластин делегациялари, шунингдек, Миср, Иордания ва АҚШ вакиллари мазкур учрашувда иштирок этганлар.

Оқ уй матбуот хизмати хабарида “Президент барча томонлар хавфсизликни мувофиқлаштиришни кучайтириш, барча террорчилик ҳаракатларини қоралаш ва икки давлат қарорининг хавотирларини сақлаб қолиш учун зудлик билан биргаликда чоралар кўриш зарурлигини таъкидлагани” қайд этилади.

Байден, шунингдек, АҚШ-Исроил муносабатларида “демократик қадриятлар” муҳимлигига ишора қилди.

“Давлат раҳбари асосий тамойиллар асосида таклиф этилаётган Исроил суд-ҳуқуқ ислоҳотлари юзасидан келиб чиққан муаммони муроса йўли билан эришишга чақирди”

Киритилди: 08:11 21.03.2023. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!