Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняху "Трамп Оятуллоҳ Хоминаийнинг ўлдирилишига вето қўйгани" ҳақидаги хабарларни "ёлғон" деб атади

Нетаняху "Трамп Оятуллоҳ Хоминаийнинг ўлдирилишига вето қўйгани" ҳақидаги хабарларни "ёлғон" деб атади

Исроил бош вазири бу ҳақда Fox News телеканали эфирида маълум қилди.

"Бу борада ҳеч қачон бўлмаган суҳбатлар ҳақида жуда кўп ёлғон хабарлар бор. Шу сабабли мен бу мавзуга чуқур киришни хоҳламайман. Аммо сизга шуни айта оламанки, биз нима қилишимиз керак бўлса, шуни қилмоқдамиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Менимча, Қўшма Штатлар ҳам ўзи учун нима фойдали эканини яхши билади", — дея изоҳ берди Нетаняҳу.

Аввалроқ Reuters ўз манбаларига таяниб, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийни ўлдириш режасига вето қўйгани ҳақида хабар берганди

Киритилди: 14:17 16.06.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!