Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Иордания водийсига сафари чоғида Сурияга кучли ҳужумлар уюштираётганини ва Дамашқнинг позициясига қараб бу ҳужумларни кенгайтириши мумкинлигини маълум қилган.
“У ерда иккинчи Ливан яратилишига йўл қўймайман. Умид қиламанки, ортиқча куч сарфлашга ҳожат қолмайди.
Биз Сувайдадаги друз биродарларимизни қутқариш ва режим тўдаларини йўқ қилиш устида ишлаяпмиз. Исроилнинг друз фуқаролари, Сувайдадаги вазият жуда жиддий. Ҳарбий ҳаво кучлари сафарбар қилинмоқда, бошқа кучлар сафарбар қилинмоқда. Сиздан бир илтимосим бор: сиз Исроил фуқаросисиз. Чегарани кесиб ўтманг. Сиз ҳаётингизни хавф остига қўясиз; сизни ўлдиришлари ёки ўғирлаб кетишлари мумкин" деган Бош вазир.