Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нетаньяху Ньй-Йоркка ташриф буюриш ниятида — эҳтимолий ҳибс таҳдидига қарамай

Нетаньяху Ньй-Йоркка ташриф буюриш ниятида — эҳтимолий ҳибс таҳдидига қарамай

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Халқаро жиноят суди (МЖС) ордерига асосланган эҳтимолий ҳибс таҳдидига қарамай, Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюришини маълум қилди.

Унинг айтишича, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга Нью-Йоркка боради:

«Мен Нью-Йоркка президент Трамп билан бирга бораман», — деди Нетаньяху.

Бу баёнот билан у АҚШ Демократик партиясидан Нью-Йорк шаҳар мэри лавозимига номзод сифатида кўрилаётган Зохран Мамданининг сўзларига жавоб берди. Мамдани ўз баёнотида, агар Нетаньяху Нью-Йоркка келса, уни Халқаро жиноят судининг ордери асосида ҳибсга олишини ваъда қилган.

Тадбир чоғида Дональд Трамп ҳам Нетаньяхуни қўллаб-қувватлади ва шундай деди:

«Сайловда ғалаба қилиш ҳали мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини англатмайди».

Мазкур воқеа халқаро сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиб, АҚШ ва Исроил ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 18:39 08.07.2025. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!