Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаняху Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбарини Қатарга қилинган ҳужум ва Ғазони босиб олишга рози бўлмагани учун ишдан бўшатди

Нетаняху Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбарини Қатарга қилинган ҳужум ва Ғазони босиб олишга рози бўлмагани учун ишдан бўшатди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Цахи Ханегбини лавозимидан озод этди. Маълумотларга кўра, Ханегби Қатарга ҳужум ва Ғазо секторидаги “Гидъон арабалари 2” ҳарбий операциясига қарши чиққан.

Исроил оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Нетаняху қарор қабул қилишда рафиқаси Сара Нетаняхунинг таъсири бўлган. У Ханегбининг фаолиятидан норози бўлган ва бош вазирга уни ишдан бўшатишни тавсия этган.

Ханегби ўз баёнотида Миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи тайинланишини маълум қилди ва ўз ворисига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, у 7 октябр воқеаларини ҳар томонлама текшириш зарурлигини таъкидлади.

Исроил армияси сентябрь ойида Ғазо шимолида “Гидъон арабалари 2” операциясини бошлаган, бу мамлакатда норозилик намойишлари ва хавотирларга сабаб бўлган.

Киритилди: 15:04 22.10.2025. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!