Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нетаньяху: "Мен бош вазир эканман, Эрон ядровий қуролга эга бўлмайди"

Нетаньяху: "Мен бош вазир эканман, Эрон ядровий қуролга эга бўлмайди"

Исроил Эронга ядровий қурол ишлаб чиқаришга йўл қўймайди.

Бу ҳақда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

"Мен Исроил Бош вазири эканман, Эрон ядровий қуролга эга бўлмайди", деб ёзган у.

Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трамп бу масалада уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

"30 йилдан ортиқ вақт давомида мен Эроннинг ядровий дастурига қарши халқаро курашнинг олдинги сафларида бўлдим. Агар бу кураш бўлмаганида, Эрон аллақачон Исроилни йўқ қилиш учун атом бомбаларини қўлга киритган бўлар эди. <...> Мен Исроил Бош вазири эканман, бу содир бўлмайди", деб хулоса қилди Нетаньяху.

Киритилди: Бугун 08:01. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!