Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нетаняху: Исроилнинг мақсади - Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартириш

Нетаняху: Исроилнинг мақсади - Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартириш

Исроилнинг вазифаси нафақат ХАМАСни “мағлубиятга учратиш”, балки маҳбусларни озод қилиш ва Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартиришдир. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Нетаняху Ямандаги Сана халқаро аеропортига ҳаво ҳужумини томоша қилган Тел-Авив авиабазасида Х платформаси орқали фуқароларга мурожаат қилди.

Ғазо секторига ҳужумлар кенгайиши ҳақида гапирар экан, бош вазир Исроил дуч келаётган қийинчиликларни эътибордан четда қолдирмаслигини, балки “ғалаба”га эришиш вазифасини бажаришда халқ ва армияга тўлиқ ишонишини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Исроилнинг вазифаси нафақат ХАМАСни "мағлубиятга учратиш", балки маҳбусларни озод қилиш ва Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартиришдир. Бу вазифа осон бўлмаса-да, амалга ошириш мумкин, деди у.

Нетаняхунинг таъкидлашича, "операция"нинг ҳозирги босқичи якунланган ва мамлакат қийин, аммо муваффақиятли кураш олиб бормоқда.

Киритилди: 13:53 07.05.2025. Ўқилди: 764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!