Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси 2024 йилнинг ноябридан режалаштирилган ва дастлаб апрель ойининг охирига режалаштирилган эди.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху маълум қилган.
"Аслида мен бу буйруқни мудофаа тузилмалари раҳбариятига олти ойдан кўпроқ вақт олдин, 24 ноябрь куни берганман. Мен уни шу ерда сақлайман", — деди у Бош вазирлик девонининг тарқатган видеомурожаатида. Шу билан бирга Нетаньяху А4 варақдаги ҳужжатни кўрсатди. “Бу Эрон ядро дастурини амалда йўқ қилиш буйруғи”, - дея тушунтирди у.
Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, ушбу операцияга тайёргарликни бошлаш тўғрисидаги қарор 2024 йил сентябрь ойида Ливанда “Ҳизбуллоҳ” партияси бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бошчилигидаги раҳбарият Исроил армияси томонидан йўқ қилинганидан кўп ўтмай қабул қилинган. Дастлаб Эронга зарбалар шу йилнинг апрель ойи охирида бошланиши режалаштирилган эди, деди бош вазир.