Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг ракета ва дронлари мамлакат хавфсизлиги учун асосий таҳдид бўлиб қолаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айни дамда Исроил ушбу таҳдидни батамом бартараф этиш учун «улкан техник саъй-ҳаракатларни» амалга оширмоқда.
«Агар биз ушбу муаммони ҳал қилсак, демак, «Ҳизбуллоҳ»ни қуролсизлантириш йўлида бўламиз. Бу уларда қолган ягона асосий қуролдир. Ҳозирда улар ихтиёрида аввалги ракета захираларининг атиги ўн фоизи қолган, холос», — деди Нетаньяху.
Исроил ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, гуруҳнинг ракета ва дрон салоҳиятини йўқ қилиш Яқин Шарқдаги хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналиши ҳисобланади.