Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняху “Ғазо жаллоди” сифатида тарихга киради - Эрдўған

Нетаняху “Ғазо жаллоди” сифатида тарихга киради - Эрдўған

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу “Ғазо жаллоди” сифатида тарихга киради. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат парламентидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

"Ғазо секторидаги энг катта ваҳшийликларидан бирини амалга оширган Нетаняҳу аллақачон ўз номини тарихга "Ғазо жаллоди" деб ёзди", деди Туркия раҳбари.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Нетаняҳу маъмуриятининг баёнотлари Ғазо секторидаги гуманитар пауза доимий ўт очишни тўхтатишга айланиши ҳақидаги умидларни камайтиради.


Шунингдек, у Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро фонида Анқара имкон қадар кўпроқ маҳбусларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш режимини доимий қилиш учун алоқаларни фаоллаштириш ниятида эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 17:47 29.11.2023. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!