Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху исроиллик музокарачиларга шанба куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни давом эттириш учун Қоҳирага жўнаб кетишни буюрди, дея хабар бермоқда The Times of Israel бош вазирлик идорасига таяниб.
Баъзи Исроил оммавий ахборот воситалари Нетаняху хавфсизлик бошлиқларининг келишувга эришиш учун мавжуд имкониятдан фойдаланиш чақириқларини рад этгани ҳақидаги хабарларидан кейин баёнот берди.
Исроил Бош вазирлик идораси бу хабарлар ёлғон эканлигини ва келишувнинг кўплаб бандлари ҳалигача келишиб олинмаганини айтди.