Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши ҳужумлар янада кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Х» (собиқ Twitter) саҳифасида ёзган.
Унинг сўзларига кўра, у мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғи ва «Моссад» раҳбари билан учрашиб, кампанияни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берган.
Нетаняху «кеча золим Али Хоманаий йўқ қилинди, у билан бирга режимнинг ўнлаб раҳбарлари бартараф этилди. Қўшинларимиз Теҳрон марказига янада кучли зарбалар бермоқда ва бу куч яқин кунларда янада ортади», деди.
Маълум қилинишича, Исроил–АҚШ операциясининг биринчи босқичида Эроннинг юқори сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти нишонга олинган. Хабарда 1989 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган олий раҳбар Али Хоманаий, шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Али Шамхоний, мудофаа вазири Азиз Носирзода, разведка бошлиғи Ғуломризо Ризойан ва Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий ҳалок бўлгани айтилган.