Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Нетаняҳу Трампни Эронга яна зарбалар беришга кўндирмоқчи

Нетаняҳу Трампни Эронга яна зарбалар беришга кўндирмоқчи

"Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп билан бугун бўладиган учрашувда Вашингтонни Эроннинг ракета объектларига зарбалар уюштиришга рухсат беришга кўндиришга уриниб кўради", дея хабар бермоқда The Washington Post нашри.

WP манбаларига кўра, Нетаняҳу Эронни Исроил манфаатлари учун минтақавий таҳдид деб ҳисоблайди ва Вашингтондан Исроил армияси томонидан зарбаларга рухсат беришни, ёки АҚШ Қуролли кучларининг тўғридан-тўғри аралашувини талаб қилмоқчи.

Шунингдек, Исроил бош вазири АҚШ президентини Ғазо сектори бўйича ҳам қаттиқроқ позиция эгаллашга кўндиришга ҳаракат қилади. Нетаняҳу Трампнинг тинчлик режасининг иккинчи босқичида белгиланган ҳудудлардан Исроил қўшинлари чиқарилишидан олдин ҲАМАС бўлинмаларини куч билан қуролсизлантирилишига кафолат олишни истайди.

"Нетаняҳу ўз мақсадларига эришиши эҳтимоли паст, чунки ҳозирда АҚШ президенти Яқин Шарқда кескинликнинг яна кучайиб кетишидан қочишга ва ўз тинчликпарвар сиёсатини давом эттиришга интилмоқда", дея қайд этади The Washington Post.

Киритилди: 22:46 29.12.2025. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!