Нетаняҳу Путинга қўнғироқ қилиб, Россиядан Эронга таъсир ўтказишни ва Исроилга зарба беришнинг олдини олишни сўраши мумкин.
Бу ҳақда Ynet нашри манбаларига таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, Эроннинг ҳужуми бугун кечқурун содир бўлиши мумкин.
Бир қатор оммавий ахборот воситалари Эроннинг Исроилга баллистик ракеталар билан зарбаси 12 соат ичида амалга оширилиши мумкинлигини хабар бермоқда.