Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаняҳу Ғазонинг 70 фоизини қўлга қўлга олиш Исроил учун устувор вазифа эканини айтди

Нетаняҳу Ғазонинг 70 фоизини қўлга қўлга олиш Исроил учун устувор вазифа эканини айтди

Исроил бош вазирининг бошқа баёнотлари:

◾️ Ғазо секторида ҲАМАСга ҳар томондан зарба беряпмиз. Ҳозирда биз сектор ҳудудининг 60 фоизидан ортиғини назорат қиляпмиз, яқин орада бу кўрсаткични 70 фоизига етказамиз;

◾️ Биз уларнинг қайта қуролланишига ҳам, бизга зарар етказишига ҳам йўл қўймаяпмиз, шунингдек, уларнинг юқори мартабали қўмондонларини йўқ қиляпмиз;

◾️ Ливандаги кучларимиз ўтган ҳафтанинг ўзида 350 нафар террорчини йўқ қилди;

◾️ Исроил армияси Ливандаги Бофорт қалъасини қўлга киритди ва у ерда улкан ерости инфратузилмасини аниқлади;

◾️ Биз чегарамизга туташган террорчилар қишлоқларини вайрон қилишда давом этяпмиз ва уларга жуда қаттиқ зарба беряпмиз. “Ҳизбуллоҳ” қочиб кетаётганини биламиз;

◾️ Биз ҳудудимиз ўққа тутилишига йўл қўймаймиз ва шунга мувофиқ ҳаракат қиламиз.

Киритилди: Бугун 07:05. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!