Нетаняҳу 2024 йил ноябр ойида Эрон билан боғлиқ операцияга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берганини маълум қилди.
"Бундай кўрсатма 2024 йил ноябр ойида, “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганидан кўп ўтмай берилган", — дея Исроил бош вазирининг сўзларидан иқтибос келтиради Тhe Times of Israel.
Нетаняҳунинг айтишича, унга Теҳрон ядровий бомбага эга бўлишга интилиши аён бўлган, Исроил Эроннинг уранни бойитишдан ташқари ядровий қурол яратиш йўлидаги амалий ҳаракатларини қайд этган.
Унинг сўзларига кўра, операция дастлаб 2025 йилнинг апрел ойи охирига режалаштирилган, бироқ “турли сабабларга кўра” бу вақтда амалга оширилмаган. Бош вазир бу сабабларни очиқламади.
The Times of Israel нашрининг тахминича, бунга АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2025 йил апрел ойида Эрон билан унинг ядровий дастури бўйича бевосита музокараларга киришишини эълон қилгани асосий сабаб бўлган бўлиши мумкин.