Жорий ёзда оммавий ахборот воситалари гуркхалар Украинада иккала фронтда ҳам жанг қилаётгани ҳақида хабар беришди.
Украина ижтимоий тармоқ саҳифаларида эса РФ томонида курашган ва қўлга олинган непалликлардан бири билан интервю эълон қилинган эди.
Reuters хабарига кўра, Непал ҳукумати Россияни ўз фуқароларини Украинадаги урушга жалб қилмасликка ва ёлланганларнинг ҳаммасини ватанига жўнатишга чақирган. Непал расмийларига кўра, Украинада олти Непал фуқароси аллақачон вафот этган.
Непал Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясини ҳам ҳалок бўлган непалликларнинг жасадларини ватанларига қайтаришга ва уларнинг оилаларига товон пули тўлашга чақиради.
Непал ҳукумати эса ўз фуқароларини Украинада иккала томонда ҳам жанг қилмасликка чақириб, асирдаги фуқарони озод қилиш учун дипломатик ҳаракатларни амалга оширди.
Хабарларга кўра, саккиз нафар непаллик Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган, бироқ кейин хизматдан қочиб кетган ва ҳозир қидирилмоқда.
Маълум қилинишича, Россия непалликларга урушда қатнашгани учун ойига 195 минг рубл тўлайди.