Deutschland Trend томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг аксарияти (78%) АҚШдаги сайловларда мамлакатнинг ҳозирги вице-президенти ғалаба қозонишига умид қилмоқда. Фақатгина 8% иштирокчилар унинг рақиби республикачи Доналд Трампни афзал кўришини билдирган.
Германия аҳолисининг барча гуруҳлари вакилларининг мутлақ кўпчилиги ва барча партияларнинг тарафдорлари Камала Ҳарриснинг ғалаба қозонишини хоҳлайди. “Германия учун муқобил” партияси аъзолари орасида Трамп ва Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш даражаси деярли тенг.
Немисларнинг АҚШга ишончи Жо Байден президентлиги даврида сезиларли даражада ошди. Германиялик сайловчиларнинг ярмидан кўпи (54%) Қўшма Штатларни ўзлари ишонадиган ҳамкор деб билади. Германия аҳолисининг ишонч даражаси Францияга (82%) нисбатан ўта юқори, Россияга (8%) нисбатан эса жуда паст.