Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон араб қўшниларини аралашмасликни сўради

 Эрон араб қўшниларини аралашмасликни сўради

Эрон Форс кўрфази давлатларини жиддий огоҳлантириб, уларни ҳаво ҳудуди ёки ҳарбий базаларидан Теҳронга қарши фойдаланишга йўл қўймасликка чақирди, деб ёзади Reuters агентлиги юқори мартабали Эрон манбаларига таяниб.

Нашр суҳбатдоши араб давлатларининг потенциал аралашувини «қабул қилиб бўлмайдиган» деб атади ва оқибатларга олиб келиши билан таҳдид қилди.

Баёнотда Эроннинг Исроилга яқинда амалга оширган ракета ҳужумидан кейин кескинлик кучаяётган бир пайтда минтақадаги нозик геосиёсий манзара таъкидланган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Саудия Арабистони ва Қатарга навбатма-навбат ташриф буюриб, давлатларни Исроилни қўллаб-қувватламасликка ёки можарога аралашмасликка чақирди.

Ушбу мунозаралар 1-октабр куни Эроннинг ракета ҳужумига Тел-Авив томонидан жавоб қайтарилиши мумкинлигидан қўрқиш фонида бўлиб ўтди.

Reuters агентлиги билан суҳбатда Эрон расмийсининг таъкидлашича, Форс кўрфази давлатларининг Теҳронга қарши ҳар қандай иштироки жамоавий ҳаракат сифатида қабул қилинади ва бу Эроннинг ягона жавобига сабаб бўлади.

Эрон расмийлари Теҳрон Тел-Авивнинг ҳеч қандай ёрдамига, жумладан, Эронга қарши амалиётлар учун ҳаво ҳудуди очилишига тоқат қилмаслигини очиқ айтди.

Киритилди: 12:00 11.10.2024. Ўқилди: 7100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!