"Украина Туркманистон раҳбарияти Путин ҳарбий жиноятчи эканлигини тушунади, деб умид қилади. Путин украиналик болаларни Россияга ноқонуний равишда олиб кетгани учун Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олишга ордер берган", — дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин Туркманистонда шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши режалаштирилган.