Инфляцияга қарши кураш чоралари кутилган натижага олиб келмаяпти, деб ёзади нашриёт. Шунингдек, улар фуқароларнинг харид қобилияти ва жамғармалари шу қадар пасайиб кетганини, кўпчилик молиявий муаммоларга дуч келганини таъкидламоқда. Қолаверса, айрим хонадонлар қишда иситиш учун тўловни тўлай олишларига ишончлари комил эмас.
Нашрга кўра, Германия инқирозга дош бера олмайди. Бундай ҳолатнинг сабаби Россия энергия манбаларидан воз кечишдир, уларсиз немис иқтисодий модели ишламайди.