Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Нега математикада номаълум сон "Х" ҳарфи билан белгиланади?

Нега математикада номаълум сон "Х" ҳарфи билан белгиланади?

Ҳикоя IX асрда Хоразмда бошланган. У ерда математик ал-Хоразмий тенгламалар ечиш фанининг асоси - алгебрани яратган. Унинг номи арабча "ал-жабр" атамасидан келиб чиққан бўлиб, белгини ўзгартирган ҳолда тенглама аъзосини чапдан ўнгга алмаштириш маъносини англатади.

Aл-Хоразмий ҳали формуладан фойдаланмаган ва тенгламаларни сўз билан ёзарди. У номаълум миқдорни "шей" (арабчадан "нарса") деб атаган. Масалан: 3та "нарса" жами 15 бўлса, демак ҳар 1 "нарса" 5га тенг деб эътироф этади. 

XII асрда ал-Хоразмий китоблари Испанияга етиб келди. У ерда номаълум нарса “хеi” деб ёзила бошланди. Чунки эски испан товушида Ш ҳарфи Х ҳарфи билан ёзиларди. Бориб бориб, хei сўзи, бир ҳарф, х ҳарфигача қисқариб кетди. 

Декарт 1637 йилда нашр этилган машҳур "Геометрия"га айнан шу испанча "х" ҳарфини қўшди. Француз тилида бу хат "кс" деб ўқилган ва "икс" деб айтилган.

Киритилди: 23:36 06.06.2020. Ўқилди: 4456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!