Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нефть қулаши мумкин

Нефть қулаши мумкин

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, агар OPEK+ давлатлари келишилган ишлаб чиқариш чегараларига риоя қилмаса, нефть нархи бир баррель учун 50 долларгача тушиши мумкинлигини айтди, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб.

Бу маълумот нефть бозоридаги мавжуд вазиятни баҳолаш учун видеоконференция орқали чоршанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган OPEK+ вазирлар мониторинг қўмитаси йиғилиши олдидан маълум қилинди. Нашрнинг ёзишича, унинг иштирокчилари «декабрь ойида ишлаб чиқариш чекловларини юмшатиш» масаласини муҳокама қилмоқчи.

Ар-Риёд бир қанча давлатларни, жумладан Ироқни нефть қазиб олишни кўпайтиришдан огоҳлантирди ва улар "OPEK+" олдидаги мажбуриятларини ҳурмат қилишлари» кераклигини аниқ кўрсатди.

Киритилди: 17:24 02.10.2024. Ўқилди: 3787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!