Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нефть нархи бу йил 16 фоизга тушади

Нефть нархи бу йил 16 фоизга тушади

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жорий йилда бир баррел нефт нархи 16,2 фоизга пасайиб, 81,13 долларни ташкил этишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда ХВЖнинг душанба куни эълон қилинган жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари бўйича январ ойидаги янгиланган ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар берди ТАСС.

«2023 йилда нефт нархи қарийб 16 фоизга, ёқилғи бўлмаган хомашё нархи эса ўртача 6,3 фоизга тушиши кутилмоқда.

2022 йил 29 ноябрдаги фьючерс бозорларида ҳисобланган ўртача прогноз нархи 2023 йилда 81,13 долларни, 2024 йилда эса 75,36 долларни ташкил этади», - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, нефт нархи келгуси йилда 7,1 фоизга пасаяди.

ХВЖ маълумотларига кўра, «энергия бозорлари Украинадаги можаро туфайли юзага келган (иқтисодий) шароитларга тезда мослашди». Бироқ, ўтган йили «глобал энергия ва озиқ-овқат нархларининг ўсиши ҳаёт учун таннарх инқирозини келтириб чиқарди».

Украинадаги можаро туфайли нефт, газ ва озиқ-овқат нархларининг кутилганидан юқори бўлиши «бош инфляцияни яна ошириши мумкин» деб ҳисоблайди жамғарма.

Киритилди: 20:50 31.01.2023. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!