Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наврўзда бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

A A A
Наврўзда бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

21 март куни республиканинг барча қисмида ёғингарчиликлар, баъзи ҳудудларда эса кучли бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ўзгидромет прогнозларида 21 март куни республиканинг барча худудларининг баъзи қисмида кучли ёғингарчиликлар бўлиши прогноз қилинди.

Марказида атмосфера босими 1000 гПасгача бўлган циклон бир вақтнинг ўзида республиканинг барча қисмига ёғин улашади. Бу каби ҳолат доим хам рўй беравермайди. Юқоридаги картада 21 март эрта тонг учун ёғингарчилик картаси тақдим этилган, кейинроқ кундуз куни водийда ҳам ёғинлар ёғади.

Яхлит циклоник жараённи Ўзбекистондан "кесиб ўтиши" нафақат кучли ёғингарчиликларни балки, кучли шамоллар, чақмоқ-момақалдироқ ҳодисалари билан ҳам ўтишини эсдан чиқармаслик лозим.

Тинимсиз ва жадал ёғингарчиликлардан ҳудудларда сел-сув тошқин, сув босиш хавфлари ортади.

Киритилди: 22:18 19.03.2024. Ўқилди: 1869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!