Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон халқига инсонпарварлик юки юборилди

Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон халқига инсонпарварлик юки юборилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити (“Ийд ал-Фитр”) муносабати билан Афғонистон аҳолисига қарийб 200 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик юки қўшни мамлакатнинг Балх вилоятига етказилди.

Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, буғдой, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Шунингдек, Мозори Шариф шаҳрида ўтказилган икки томонлама учрашувда Ўзбекистон томонидан Афғонистонда барпо этилаётган Имом Бухорий мақбараси қурилиши ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди.

Афғонистон расмийлари Ўзбекистон Президенти ва халқига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди.

Киритилди: 15:33 21.03.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!