Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наврўз байрами куни Ўзбекистонда кун давомида ёмғир ёғади

Наврўз байрами куни Ўзбекистонда кун давомида ёмғир ёғади

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 20 март, жума куни, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ҳамда Фарғона вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳарорат меъёрий қийматлардан 8-10 даражага юқори бўлиб, 20-25 даража бўлади, айрим жойларда 27 даражагача кўтарилади.

Республиканинг қолган ҳудудларида, айрим жойларда, ёмғир ёғади ва ҳаво ҳарорати 18-23 даражадан ошмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечга бориб ҳаво айнийди, осмонни булут қоплаб, тунги соатларда бутун мамлакат ҳудудида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

21 март, Наврўз байрам куни, республикада кун давомида ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражани ташкил қилади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқори. Шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тошкентда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-14 даража илиқ, кундузи 18-20 даражани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида оммавий кўнгилочар томошалар, байрам тадбирлари, шунингдек, Наврўз тантаналари ва у билан боғлиқ бошқа оммавий маросимлар бекор қилинган.

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Ўзбекистон телеканаллари биргаликда коронавирус профилактикаси кунларида «Уй кинотеатри» акциясини амалга оширади ва байрам кунлари 30 та янги фильмни телеканалларда бепул намойиш этади.

Киритилди: 17:44 20.03.2020. Ўқилди: 3436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!