Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийлик йигит тўйдан кейин дарҳол ажрашди: “Келин томон менга турецкий кийим бермабди” (видео)

Навоийлик йигит тўйдан кейин дарҳол ажрашди: “Келин томон менга турецкий кийим бермабди” (видео)

Яқинда ёш келин-куёв тўйдан сўнг дарҳол ажрашди, куёвга келиннинг ота-оналари томонидан ҳадя қилинган маҳаллий кийим-кечак ёқмади, дейилади "Ёшлар" телеканалида эфирга узатилган дастурда.

Телеканалда оила ва никоҳ муаммолари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги ёшларнинг ажралишлари сабаблари ҳақида репортаж намойиш этилди. Навоийлик йигит турмуш ўртоғининг ота-онаси унга тўй учун "ёмон кийим" берганлиги сабабли ажрашиш учун ариза топширишга мажбур бўлганини айтди. Маҳаллий урф-одатларга кўра, келин ва куёвнинг ота-оналари тўй учун янги турмуш қурганларга сарпо беришади: эркаклар, қоида тариқасида, пойабзал, аёллар – идиш-товоқ, уй матолари.

"Менга турк кийимларини беришади деб ўйлагандим. Аммо улар менга ўзимизда ишлаб чиқарилган кераксиз нарсаларни олиб келишди", деди у телеканалга берган интервюсида.

Йигит дўстлари уйланганида уларга Туркияда ишлаб чиқарилган сифатли кийим ва пойафзал совға қилинганини айтди. "Ака-укалари ва ота-оналари (дўстлари уйланган қизларнинг — сайт) яхши жойларда ишлайдилар. Менга ҳам шундай қилишади, деб ўйлардим", деб қўшиб қўйди йигит.

 

Киритилди: 16:36 19.08.2019. Ўқилди: 11440 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!