Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Қизилтепа” МФЙдаги ички йўллар сифатсиз таъмирлангани ҳақидаги хабарлар Транспорт назорати инспекцияси томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Дастлабки текширувда 8,134 км йўлда ётқизилган асфалт-бетон қоплама лойиҳа талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги аниқланди. Қоплама бир текис ётқизилмаган, қалинлиги ва зичлиги меъёрга мос келмаган.
Лаборатория синовлари ҳам сув шимувчанлик ва зичланиш кўрсаткичлари норматив талабларга мос эмаслигини кўрсатди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юборилди.