Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийда завод ходимлари 2 кг олтинни ўғирлашга уринган пайтда ушланди

Навоийда завод ходимлари 2 кг олтинни ўғирлашга уринган пайтда ушланди

"Навоий конь-металлургия комбинати" АЖ Шимолий конь бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида фаолият юритувчи 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси осон бойлик ортириш ниятида ўзаро олдиндан тил бириктиради. Улар келгусида талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "Олтин илинжи"даги ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилди.

Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:08 17.05.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!