Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

A A A
Навоийда Қизил китобга киритилган жайронлар ўлдирилди

Жорий йилнинг 9-июл куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда Экопатрул ходимлари билан ҳамкорликда назорат рейд тадбирини ўтказишди.

Тадбир давомида Навбаҳор тумани ҳудудида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Нива” русумли автомашина текширилди. Натижада машина юкхонасида 2 дона отилган Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган она-бола жайрон борлиги аниқланди.

Текширув-суриштирув ишлари давомида жайронлар Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Болтали қишлоғида яшовчи фуқаролар Қ.Ш ва Қ.Ф. ларга тегишли ов қуроллари ёрдамида ноқонуний овлангани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тегишли далолатномалар тузилиб, табиатга 33 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Шунингдек, Қ. Ш. бошқарувидаги автомашина жарима майдончасига қўйилди ва ов қуроллари сақлаш учун Навоий вилоят ИИБ га юборилди.

Ҳозирда прокуратурага юбориш учун керакли ҳужжатлар тўпланмоқда.

Киритилди: 20:31 10.07.2023. Ўқилди: 4529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!