Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийда ноқонуний ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Навоийда ноқонуний ер майдонини сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний ер олди-сотдисининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда “А.Н.“ МЧЖ раҳбари Ж.А. корхонага Нурота тумани ҳудудидан ижара шартномаси асосида ажратилган 30 гектар ер майдонини фуқаро К.Х.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 350 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Киритилди: Бугун 02:21. Ўқилди: 376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!