Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда ҳайдовчи ухлаб қолди ва 10 ёшли бола вафот этди

Навоийда ҳайдовчи ухлаб қолди ва 10 ёшли бола вафот этди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни соат 12:18 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ” автомобиль йўлининг 85-86 километрлар оралиғида, “Зарафшон-Навоий” йўналишида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Е.Б. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 2010 йилда туғилган Г.Н. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан  дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Сизнинг қоидабузарлигингиз кимнингдир ўлимиги ёки бутун умр ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Киритилди: 19:52 01.09.2020. Ўқилди: 2745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
    telegram channel

    Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

    Энг кўп ўқилган янгиликлар

    Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!