Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Навоийда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Навоийда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Мамалакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари давлатимиз томонидан қонуний ҳимоя қилиб келинмоқда. Конституциямизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида таъкидланган

Бироқ, меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи нотўғри ҳисобланиши ёки умуман иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги ҳоллари тез-тез учраб туради.

Хусусан, мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг ижро варақларига асосан Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасидан фуқаро К.А.нинг фойдасига жами 126,5 млн сўмлик иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан Бюронинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Мазкур ижро ҳужжати дарҳол ижро қилиниши лозимлиги сабабли, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақи тўлиқ ундирилиши таъминланиб, фуқаролар ҳуқуқлари тикланишига эришилди.

Ҳар бир Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариб, ташкилот равнақига ўз меҳнатлари билан ҳиссасини қўшаётган ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берса, уларни ҳам моддий ҳам маънавий қўллаб қувватлаган бўлар эди.

Киритилди: 18:02 15.11.2024. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!