Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Навоийда ерфурушларнинг "ҳомийси" бўлган Давлат кадастрлар палатаси ходими қўлга тушди

Навоийда ерфурушларнинг "ҳомийси" бўлган Давлат кадастрлар палатаси ходими қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Кармана туманида 15 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ва уларнинг шериги ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи “А.” исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланишган. С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э. ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:47 05.08.2022. Ўқилди: 4118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!