Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда дарёдан эркак кишининг жасади топилди

Навоийда дарёдан эркак кишининг жасади топилди

2020 йилнинг 15 июль куни тахминан соат 10:30лар атрофида Кармана тумани “Каттамачит” МФЙда жойлашган Навоий ИЭСга қарашли сув ўтқазиш тўғони олдида жойлашган сув ўтқазиш жойининг оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёси ичидан тахминан ёши 40-45 лардаги, эркак жинсидаги номаълум шахс мурдаси аниқланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу номаълум шахснинг мурдаси 1975 йилда туғилган Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Дабусия” маҳалласида яшовчи Т.Йга тегишли эканлиги аниқланди. 2020 йилнинг

12 июль куни соат тахминан 20:00 ларда, фуқаро О.Д га тегишли бўлган Кармана тумани “Кўхна-қўрғон” МФЙ “Усташирин” кўчасида қайни укаси Ф.П  ҳамда қизи М.Г билан биргаликда олдиндан жиноий тил бириктириб, Т.Й билан  ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида Ҳ.Р ва Ф.П Т.Йнинг танасининг турли қисмларига ёғоч бўлаги билан уриб, тан жарохати етказишади, Ҳ.Р Т.Йнинг бўйин қисмидан оёғи билан босиб, уни хушсиз ҳолатга келтирган, кеч соат 01:00 ларда Т.Йнинг ўлганлигини билганларидан кейин, унинг жасадини эшак аравага ортишиб, “Кўхна-қўрғон” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсига оқизиб юборишади.

“Мазкур қотиллик ҳеч бир фуқарони бефарқ қолдирмаслиги керак. Республикамизда давом этаётган эпидемик вазиятда бу каби муросасизлик кимнингдир ҳаётдан кўз юмуши билан якун топиши жуда аянчли ва ташвишли ҳолат. Юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлаётган арзимаган тортишув ва келишмовчиликларга барҳам бериш лозим, чунки инсон ҳаётга бир маротаба келади. Уни хайрли амалллар билан ўтказиш ҳам, жиноят йўлига кириб ўзини бадном қилиш ҳам унинг ўзига боғлиқ. Вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ходимларининг аниқ ва тезкорлиги сабаб мазкур жиноят очилди. Айбдорлар қонунда белгиланган тартибда албатта жазосини олади”, – дея фикр билдирди ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник И.Тиллаев  

Киритилди: 14:48 16.07.2020. Ўқилди: 3293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!