Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Навоийда 3-қаватдан ўзини пастга ташлаган эркак воқеаси бўйича жиноят иши очилди

Навоийда 3-қаватдан ўзини пастга ташлаган эркак воқеаси бўйича жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда Навоийда эркак марказий поликлиника биноси 3-қаватидан ўзини ташлаб юборганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, Навбаҳор тумани “Ромитан” маҳалласида яшаган 54 ёшли С.С. (эркак) 16.10.2022 йилда мастлик ҳолатида йиқилиб тушиши натижасида бош айланиши ва тили орқага кетиши шикояти билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалининг нейрохирургия бўлимига даволаниш учун ётқизилган.

18.10.2022 йилда С.С. ўзи ётиб даволаниб келаётган бўлимнинг палатасида мавжуд бўлган деразадан ўзини пастга ташлаган ва воқеа жойида вафот этган.

Тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.

Шунингдек, ўрганишда марҳум ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли яқин қариндошлари билан ўзаро келишмовчилиги мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда Навоий шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Киритилди: 20:20 18.10.2022. Ўқилди: 4234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!