Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда 29 ёшли аёл 19 яшар қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди

Навоийда 29 ёшли аёл 19 яшар қизни фоҳишалик қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди

Навоий вилояти. Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли Зарина З., таниши 19 ёшли Рохатой Ў.,нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшаши ҳақида айтиб, ўзи вақтинча истиқомат қилиб келадиган уйга олиб келиб, у билан яшашини таклиф қилиб, шу йўл орқали фуқаролик паспортини қўлга киритиб, ўзига моддий жиҳатдан қарам бўладиган вазиятни юзага келтириб, моддий манфаат кўриш мақсадида, уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келаётганлиги юзасидан 2021 йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Навоий шаҳрида жойлашган “Гумбаз” номли кафеда тадбирга шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган шахсга  Рохатой Ў.,ни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотган вақтида, Зарина З., тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, 400 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Зарина З.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З., айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 17:45 22.02.2021. Ўқилди: 4169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!