Зарафшон шаҳрида фуқарони ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини синовсиз олиб беришни ваъда қилган 1994 йилда туғилган шахс ушланди.
У «хизматлари» учун 1000 АҚШ доллари талаб қилган ва пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Гумонланувчи айбини тан олган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.