Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Навбат Чикагога: Трамп шаҳарга 300 нафар Миллий гвардия аскарини юборди

Навбат Чикагога: Трамп шаҳарга 300 нафар Миллий гвардия аскарини юборди

АҚШ президенти Доналд Трамп Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрига Миллий гвардиянинг 300 нафар аскарини юборишга рухсат берди. Бу ҳақда 4 октябр, шанба куни Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Абигайл Жексон маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу федерал ходимлар ва мулкни ҳимоя қилиш учун қилинмоқда. «Президент Трамп Америка шаҳарларини вайрон қилаётган қонунсизликка кўз юммайди», деди Жексон.

AFP таъкидлаганидек, Трамп бир неча ҳафталик таҳдидлардан сўнг ва маҳаллий сиёсатчиларнинг эътирозларига қарамай, шундай буйруқ чиқарган.

АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм аввалроқ X ижтимоий платформасида Чикагодаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига «ўнта машина, жумладан, ярим автоматик қурол билан қуролланган шахслар ҳужум қилгани ва уларнинг йўлини тўсиб қўйгани» ҳақида маълум қилганди.

Ноэмнинг сўзларига кўра, у «вазиятни назорат қилиш учун» қўшимча махсус кучларни жойлаштирмоқда. «Қўшимча кучлар йўлда», деди вазир.

Киритилди: 23:58 06.10.2025. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!