Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Навбаҳор" Европа Чемпионлар лигасининг 3 карра ғолиби бўлган клуб билан ҳамкорликни бошлайди

"Навбаҳор" Европа Чемпионлар лигасининг 3 карра ғолиби бўлган клуб билан ҳамкорликни бошлайди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ЕЧЛнинг 3 карра ғолиби ҳисобланган Нидерландиянинг "Аякс" клуби билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Муҳтарам Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириққа асосан, “Навбаҳор” футбол мактабини 3 йил муддатга Нидерландиянинг машҳур “Аякс” футбол академияси бошқарувига бериш юзасидан муҳим келишувга эришилди. Мазкур топшириқ ижроси доирасида Наманган вилояти спорт бошқармаси бошлиғи, “Навбаҳор” ПФК клуби вице-президенти Акрамжон Дедабаев ҳамда “Навбаҳор” клуби директори Абдумалик Умрзоқов Нидерландиянинг дунёга машҳур “Аякс” футбол клуби билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Ҳамкорлик меморандумига кўра “Аякс” академиясининг 11 нафар тажрибали мураббий, скаут ва методистлари Наманганга жалб этилади, Улар вилоятдаги футбол инфратузилмаси ва ёшлар тайёрлаш тизими билан яқиндан танишади, томонлар Наманганда замонавий Евро-футбол мактабини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Ушбу ҳамкорлик Наманган футболининг халқаро тажриба асосида ривожланиши, ёш истеъдодларни кашф этиш ва профессионал футболчиларни тайёрлашда янги босқични бошлаб беради.

Киритилди: Бугун 09:56. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!